«Бувининг мероси ҳақидаги» Муғиранинг хабарини у киши билан бирга Муҳаммад ибн Маслама ҳам ривоят қилганлиги учун кучлироқ деб билган. Умар р.а. ҳам Абу Мусо ал-Ашъарийнинг «Изн сўраш» ҳақидаги хабарини Абу Саид ал-Худрийнинг ривоятига мос келганлиги учун ундан кучлироқ деб билган. Саҳобалар нусуслардан ҳукмларни топа олмаганларидан кейингина қиёс ва раъйларга мурожаат қилардилар. Саҳобалар ҳаётини ўрганиб, ижтиҳодларига назар ташлаган киши икки гумонли далилнинг заифи билан эмас, балки кучлироғи билан ўзларига бир амални вожиб қилганларини кўради. Далилнинг кучлироғини олиш зарур эканлигига Пайғамбар с.а.в. Муоз ибн Жабални Яманга қози қилиб жўнатаётганларида унинг далилларни тартиб билан келтиришига сукут сақлаганлари ҳужжат бўлади.
Лекин икки далил бир-бирига зид келиб қолса, улар бир-бирига солиштирилиб, иккаласини татбиқ этиш имкони бўлмаса, кучлироғига амал қилинади. Уларнинг ҳар иккаласига ҳам амал қилиш афзалдир, чунки далилдан мақсад рад этиш эмас, амал қилиш бўлгани учун бирини бутунлай рад этгандан кўра, иккала далилга ҳам амал қилган яхши. Лекин икки далилга амал қилиш ўз зиммасига амални мажбурлаб юклаш билан эмас, балки насснинг далили билан бўлади. Масалан, бир-бирига зид икки далилга амал қилишга Пайғамбар с.а.в.нинг мана бу сўзлари далил бўлади: «Сизларга гувоҳларнинг энг яхшисини айтиб берайми?», «Ҳа», дейишди. Расулуллоҳ с.а.в.: «Гувоҳлик бериши талаб қилинишидан олдин гувоҳлик берган киши». Иккинчи далил Расулуллоҳ с.а.в.нинг мана бу сўзлари: «Сўнгра ёлғон тарқалади, ҳаттоки киши гувоҳлик бериш талаб қилинишидан олдин гувоҳлик беради». Расулуллоҳ с.а.в. гувоҳлик бериш талаб қилинишидан олдин гувоҳлик берган кишини мақтадилар. Бошқа ҳадисда эса гувоҳлик бериши талаб қилинишидан олдин гувоҳлик берган кишини ёмонладилар. Расулуллоҳ с.а.в.нинг гувоҳлик бериш талаб қилинишидан олдин гувоҳлик берган кишини мақташлари Шореъ бунга буюрганидан далолат беради. Расулуллоҳс.а.в.нинг айнан гувоҳлик беришни талаб қилинишидан олдин гувоҳлик берган кишини ёмонлашлари ҳам Шореъ буюрганидан далолат беради. Бу икки далилнинг бир-бирига зид келишидир. Бу икки далил бир-бирига шундай жамланади: Шариат Оллоҳнинг ҳуқуқларида талаб қилинмасидан олдин гувоҳлик беришга буюради. Банданинг ҳуқуқларида эса талаб қилмасдан олдин гувоҳлик беришдан қайтаради. Бунга Расулуллоҳ с.а.в.нинг бу сўзлари мисол бўлади: «Масжидга қўшни бўлган кишининг намози фақат масжидда бўлади». Ваҳоланки, Расулуллоҳс.а.в. масжиддан бошқа ерда ҳам намоз ўқилишга сукут сақлаганлари собит бўлган. Далилларнинг бири иккинчисига зид келмоқда. Бу икки далил шундай жамланади, яъни ҳадис намозни мукаммаллигини қайтаряпти, Расулуллоҳ с.а.в.нинг сукутлари эса намознинг адо этилганлигидан (тўғри бўлганлигига) далолат бермоқда. Албатта, икки далилга ҳам амал қилишга ҳаракат қилиш зарур. Уларга амал қилиш имконияти бўлмаса, кучи баробар ҳисобланса ҳам, бир-бирига зид далилнинг кейин гапирилгани аввалгисини мансух этади. Бу ўринда уларнинг иккаласи ҳам қатъий ёки занний бўладими, Қуръондан олинганми ёки
165-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|